Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

30 апрель. Ҳитлернинг ўлими, 1-батальон, метродаги «Тинчлик», «бепул» интернет ва бошқа воқеалар

30 апрель. Ҳитлернинг ўлими, 1-батальон, метродаги «Тинчлик», «бепул» интернет ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Ғалаба куни (Ветнам).
  • Форс кўрфази миллий куни (Эрон).
  • Болалар куни (Мексика).
  • Қирол куни (Швеция).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1658 йил — Монреал (Канада) шаҳрида биринчи мактаб очилди.
  • 1722 йил — «New England Courant» газетасида биринчи марта бильярд ўйини номи келтирилди.
  • 1789 йил — Жорж Вашингтон бир овоздан АҚШнинг биринчи президенти этиб сайланди.
  • 1803 йил — АҚШ Франциядан Луизианани сотиб олди.
  • 1838 йил — Никарагуа Марказий Америка федерациясидан ажралиб чиқди.
  • 1854 йил — Бразилияда биринчи темирйўл очилди.
  • 1871 йил — Кэмп-Грант бозорчасидаги қирғин (Аризона, АҚШ). Аривайпа ҳиндуларидан 114 киши ҳалок бўлди.
  • 1893 йил — Новониколаевск (ҳозирги Новосибирск) шаҳрига асос солинди.
  • 1900 йил — Ҳавайи ороллари АҚШга қўшиб олинди.
  • 1902 йил — Норвегия футбол федерациясига асос солинди.
  • 1918 йил — Қрим республикаси ташкил этилди.
  • 1934 йил — Австриянинг янги конституцияси қабул қилинди.
  • 1939 йил — Нью-Йоркда жаҳон саноат кўргазмаси очилди. Ушбу тадбирни намойиш этишдан АҚШда мунтазам телетрансляциялар бошланди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: совет қўшини Равенсбрюк аёллар концлагери тутқунларини озод қилди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Адолф Ҳитлер ўз жонига қасд қилди.
  • 1958 йил — Гаитида давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш президент Франсуа Дювалье томонидан бостирилди.
  • 1970 йил — Ветнам уруши: АҚШ қўшини Камбоджа ҳудудига кирди.
  • 1975 йил — Ветнам уруши: Шимолий Ветнам армияси Сайгонни эгаллаши билан Ветнам уруши тугади.
  • 1979 йил — Исроил давлати тузилганидан бери илк марта унинг кемаси Сувайш каналидан ўтди.
  • 1984 йил — Афғон уруши: 682-мотоўқчи полкининг 1-батальони ҳалокати. Афғон урушидаги энг ҳалокатли бу жангда 57 нафардан 87 нафаргача совет жангчиси ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор.
  • 1991 йил — Тошкент метросининг «Тинчлик» бекати ишга тушди.
  • 1992 йил — Женевада Европа элементар зарралар лабораторияси (CERN) ходими Тим Бернерс-Ли ишлаб чиқан жаҳон ўргимчак тўри (World Wide Web) ҳамма учун бепул бўлиши эълон қилинди.
  • 2002 йил — Обнинск шаҳрида дунёдаги биринчи атом электр станцияси реактори бутунлай тўхтатилди.

Таваллуд кунлари

  • 1777 йил — Карл Фридрих Гаусс, немис математиги, физик ва астроном.
  • 1857 йил — Эйген Блейлер, швейцариялик психиатр ва психолог. Шизофрения атамасини фанга киритиб, унинг алоҳида касаллик эканини тавсифлаб берган.
  • 1883 йил — Ярослав Гашек, чех сатирик ёзувчиси.
  • 1916 йил — Клод Элвуд Шеннон, америкалик математик ва муҳандис, ахборот назарияси асосчиларидан бири.
  • 1946 йил — Карл XVI Густаф, Швеция қироли.
  • 1956 йил — Ларс фон Триер, дан кинорежиссёри.
  • 1967 йил — Филипп Киркоров, россиялик эстрада хонандаси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг