Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

4-курс талабаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

4-курс талабаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Фото: «uzbektourism.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Акбаров Саидакбархон Тоҳир ўғли Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, 29 июн куни Олмазор туманида ўтказилган йиғилишда Саидакбархон Акбаров Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор амалий таклифларини билдирганидан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев унинг номзодини раис ўринбосари лавозимига таклиф қилган эди.

Саидакбархон Акбаров Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 4-курс талабаси ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга. У 2013 йилдан 2018 йилгача таълим марказлари тармоғини бошқарган.

Саидакбархон Акбаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ёшлар туризмини ривожлантириш, смарт туризм ва инновацион ғояларни жорий қилиш, шунингдек ушбу соҳада таълимий хизматларни такомиллаштириш масалалари билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг