Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

415 муаммонинг 247 тасига ечим топилди

415 муаммонинг 247 тасига ечим топилди

Фото: «Xabar.uz»

Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари марказда хизмат кўрсатиш  билан бир қаторда, туманимизнинг энг чекка ҳудудларида яшайдиган аҳолига ҳам мобил хизматларни кўрсатиб келишмоқда.

Хусусан, ногиронлиги бўлган, марказга келиш имкони бўлмаган фуқароларга жойларга борган ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Бундай сайёр хизмат кўрсатиш тартиби мунтазам йўлга қўйилган. Ўтган вақт мобайнида марказ ходимлари «Обод қишлоқ» дастури доирасида «Саманкул» ҚФЙ ҳудудидаги «Бай жап» ва «Қамыс шалы» аҳоли масканларидаги 678 та хонадонга бориб, аҳоли билан учрашди. Аҳолининг 415 муаммоси ўрганилиб, шундан 247 та муаммо ўз ечимини топди.

А.Низаматдинов,
Хўжайли тумани Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг