Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

6 апрель. Шерюракнинг ҳалокати, Марадонанинг четлатилиши, Қирғизистонда давлат тўнтариши, «Иоганн Вайс» 85 ёшда ва бошқа воқеалар

6 апрель. Шерюракнинг ҳалокати, Марадонанинг четлатилиши, Қирғизистонда давлат тўнтариши, «Иоганн Вайс» 85 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Мультфильмлар куни.
  • Тергов органлари ходимлари куни (Россия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 248 йил — Рим шаҳрининг 1000 йиллиги нишонланди.
  • 1199 йил — Францияга қарши урушда Англия қироли Ричард Шерюрак ҳалок бўлди.
  • 1320 йил — Шотландиянинг мустақиллигини тасдиқловчи Арброт декларацияси қабул қилинди.
  • 1362 йил — Бринье жанги (Юз йиллик уруш).
  • 1652 йил — ҳолландиялик Ян ван Рибек Жанубий Африкада Кейптаун фортига асос солди.
  • 1712 йил — Нью-Йоркда қуллар исёни бошланди.
  • 1748 йил — Помпей (Италия) харобалари топилди.
  • 1776 йил — Блок-Айленд жанги (АҚШ мустақиллиги учун уруш).
  • 1814 йил — Наполеон I нинг тахтдан тушиши ва Бурбонлар сулоласининг тикланиши.
  • 1897 йил — Занзибарда қулликнинг бекор қилиниши.
  • 1899 йил — Москвада биринчи электр трамвай йўлга қўйилди.
  • 1903 йил — Кишинёв қирғини бошланди. Яҳудий миллатига мансуб 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 600 дан зиёди майиб қилинган.
  • 1917 йил — АҚШ Антанта тарафида туриб Биринчи жаҳон урушига қўшилди.
  • 1938 йил — кимёгар олим Рой Планкетт политетрафторэтилен(тефлон)ни кашф қилди.
  • 1941 йил — немис қўшинлари Югославия ва Грецияга бостириб кирди.
  • 1972 йил — Қуёш ва фазовий нурланишларни ўрганиш мақсадида Ернинг «Космос-484» сунъий йўлдоши учирилди.
  • 1973 йил — Сатурн сайёраси томон АҚШнинг сайёралараро «Пионер-11» станцияси учирилди.
  • 1984 йил — Кокос ороллари аҳолиси Австралияга қўшилиш учун овоз берди.
  • 1985 йил — биринчи сунъий юрак америкалик Уилям Шрёдерга ўрнатилди.
  • 1991 йил — Диего Марадона кокаин истеъмол қилгани учун Италия футбол иттифоқи томонидан 15 ойга майдондан четлатилди.
  • 1994 йил — Кигали(Руанда)да Руанда ҳукуматининг «Dassault Falcon» самолёти ракета билан уриб туширилди. Самолёт бортидаги жами 10 киши, жумладан, тинчлик шартномасини имзолаган Руанда ва Бурунди президентлари ҳалок бўлди.
  • 2009 йил — Рим(Италия)дан 95 километр шимоли-шарқда жойлашган Лакуила шаҳри яқинида кучли зилзила содир бўлди.
  • 2010 йил — Қирғизистонда давлат тўнтариши бошланди («Апрель воқеалари»). Президент Курманбек Бакиев тузуми ағдарилди.

Таваллуд кунлари

  • 1810 йил — Филип Ҳенри Госсе, инглиз табиатшуноси, аквариумни ихтиро қилган.
  • 1836 йил — Николай Склифосовский, машҳур рус жарроҳи, педагог, профессор.
  • 1928 йил — Жеймс Дюи Уотсон, америкалик генетик ва биофизик, молекуляр биология асосчиларидан бири.
  • 1933 йил — Станислав Любшин, таниқли актёр («Қилич ва қалқон», «Кин-дза-дза»).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг