Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6 май. «Қора пенни», лордлар аёлларга қарши, Ленинград қамалидаги футбол, Остона 20 ёшда ва бошқа воқеалар

6 май. «Қора пенни», лордлар аёлларга қарши, Ленинград қамалидаги футбол, Остона 20 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Меҳнат куни (Антигуа).
  • Полиция куни (Грузия).
  • Армия куни (Болгария).
  • Баҳорни кутиб олиш байрами (Туркия, Озарбайжон, Молдова).
  • Ҳамширалар куни (АҚШ).
  • Жасорат куни (Филиппин).

Воқеа-ҳодисалар 

  • 1527 йил — узоқ вақт маош олмаган немис ландскнехтлари (ёлланма пиёда аскарлар) Римга ҳужум қилиб, шаҳарни талон-торож қилишди. Рим папаси Климент VII қочиб қутулди.
  • 1626 йил — ҳолланд мустамлакачиси Петер Минёйт Манҳэттенни ҳиндулардан 25 долларлик тақинчоқлар эвазига сотиб олди. 1664 йил бу ер инглизларга ўтди ва улар Ню-Йоркка асос солишди.
  • 1686 йил — Россия ва Речь Посполита (Польша қироллиги ва Литва буюк князлиги иттифоқи) ўртасида «Абадий тинчлик» сулҳи тузилди.
  • 1757 йил — Прага бўсағасидаги жанг. Прусс қироли Фридрих II нинг 67 минг кишилик қўшини 61 минг аскардан иборат Австрия армиясини мағлубиятга учратди.
  • 1833 йил — АҚШда биринчи пўлат плуг ишлаб чиқарилди.
  • 1835 йил — «Ню-Йорк ҳералд» газетасининг биринчи сони чоп этилди.
  • 1840 йил — биринчи почта маркаси — «Қора пенни» чиқарилиб, расман муомалага киритилди.
  • 1861 йил — Арканзас АҚШ таркибидан чиққан 9-штатга айланди.
  • 1872 йил — Англияда футбол кубоги таъсис этилди.
  • 1902 йил — XX асрнинг энг йирик кема ҳалокатларидан бири содир бўлди. Бенгал кўрфазида тўфонга йўлиққан «Каморта» кемаси чўқиб кетди. Қурбонлар сони — 655 киши.
  • 1908 йил — ака-ука Райтлар уч йиллик танаффусдан сўнг янги парвозларга киришди.
  • 1914 йил — Британия лордлар палатаси аёлларга тенг овозлилик ҳуқуқини беришдан бош тортди.
  • 1937 йил — Ню-Йорк яқинида Германиянинг «Гинденбург» дирижабли ҳалокатга учради..
  • 1940 йил — Норвегия олтин захираси Англияга келтирилди.
  • 1942 йил — қамалдаги Ленинграднинг «Динамо» стадионида футбол мусобақаси ўтказилди.
  • 1946 йил — «Як-182» ўқув-машқ самолёти илк парвозини амалга оширди.
  • 1953 йил — очиқ юракда операция ўтказаётган филаделфиялик жарроҳ Жон Гиббон биринчи бўлиб «сунъий юрак-ўпка» қурилмасини муваффақиятли синовдан ўтказди.
  • 1974 йил — ГФР федерал канцлери Вилли Брандт истеъфога чиқди.
  • 1983 йил — Камчаткада «Ан-26» самолёти ҳалокатга учради; 35 киши ҳалок бўлди.
  • 1986 йил — собиқ иттифоқда Черобил АЭС ҳалокати тўғрисида расмий хабар берилди.
  • 1994 йил — Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва Франция президенти Франсуа Миттеран Ла-Манш остидан ўтган туннелни тантанали равишда очишди.
  • 1998 йил — Қозоғистоннинг янги пойтахтига Остона номи берилди.
  • 1999 йил — Тошкент Ислом университети ташкил этилди.
  • 2007 йил — Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Николя Саркози ғолиб чиқди.

Таваллуд кунлари 

  • 1758 йил — Максимилиан Робеспер, Буюк француз инқилоби намояндаси.
  • 1856 йил — Зигмунд Фрейд, психоанализ асосчиси.
  • 1856 йил — Роберт Эдвин Пири, америкалик қутб тадқиқотчиси, Шимолий қутбга итлар қўшилган чанада биринчи бўлиб етиб борган.
  • 1868 йил — Гастон Леру, француз ёзувчиси, «Опера руҳи» романи етти марта экранлаштирилган.
  • 1870 йил — Амадео Жаннини, «Америка банки» асосчиси.
  • 1915 йил — Орсон Уэллс, америкалик кинорежиссёр ва актёр, икки карра «Оскар» соҳиби.
  • 1922 йил — Владимир Этуш, таниқли актёр.
  • 1938 йил — Сафар Барноев, ўзбек ёзувчиси.
  • 1952 йил — Кристиан Клавье, француз актёри ва сценарийнависи.
  • 1953 йил — Тони Блэр, Буюк Британиянинг 1997 — 2007 йиллардаги бош вазири.
  • 1961 йил —  Жорж Клуни, Ҳолливуд юлдузи.
  • 1983 йил — Даниэл Алвес, бразилиялик футболчи.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг