Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

7 апрель. «Чўян йўл», Руанда геноциди, Жеки Чан ва Франк Рибери ҳамда бошқа муҳим воқеалар

7 апрель. «Чўян йўл», Руанда геноциди, Жеки Чан ва Франк Рибери ҳамда бошқа муҳим воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Жаҳон саломатлик куни.
  • Халқаро Руанда геноцидини хотирлаш куни.
  • Аёллар куни (Мозамбик).
  • Геноцидни хотирлаш миллий мотам куни (Руанда).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1348 йил — Прагада Карл университетига асос солинди (Европадаги энг кўҳна университетлардан, биринчи славян университети).
  • 1767 йил — Бирма-Сиам уруши (1765 — 1767). Бирма қўшинлари Аюттҳаяни ишғол қилишди ва бутунлай яксон қилишди. Аюттҳая подшолиги қайта тиклана олмади.
  • 1789 йил — Салим III Усмонлилар империяси султони бўлди.
  • 1795 йил — Францияда қонун қабул қилиниб, метрик тизим жорий этилди. Узунлик бирлиги сифатида метр, оғирлик бирлиги сифатида килограмм қабул қилинди.
  • 1803 йил — «Санкт-Петербургские коммерческие ведомости» нашрида илк марта «темир йўл» атамаси ишлатилди. Бунгача «чўян йўл» қўлланган.
  • 1823 йил — Франция қўшинлари Фернандо VII тузумини тиклаш учун Испанияга бостириб кирди.
  • 1827 йил — инглиз фармацевти Жон Уокер ўзи ихтиро қилган олтингугуртли гугуртларни сотишни бошлади.
  • 1831 йил — Педру II отаси Педру I тахтдан воз кечганидан сўнг Бразилия императорига айланди.
  • 1926 йил — британиялик Виолетта Гибсон Италия диктатори Бенито Муссоли ҳаётига суиқасд қилди (Муссолинига зиён етмади).
  • 1927 йил — америкалик олим Герберт Айвс узоқ масофага биринчи телевизион узатишни амалга оширди.
  • 1939 йил — Италия фашистлари Албанияга бостириб кирди.
  • 1945 йил — Америка бомбардимончи самолётлари япон ҳарбий флоти байроқдори бўлган «Ямато» кемасини чўктириб юборди. Уч мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
  • 1946 йил — БМТга аъзо 26 мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти низомини ратификация қилди. Шундан бери бу кун Жаҳон саломатлик куни сифатида нишонлаб келинади.
  • 1989 йил — Норвегия денгизида собиқ СССРнинг «Комсомолец» сувости кемаси чўкиб кетди.
  • 1994 йил — Руандада геноцид бошланди (бош вазир ва қўриқчи белгияликлар ўлдирилди, 100 кун ичида 937 минг киши ҳалок бўлди). Мамлакат аҳолисининг бешдан бир қисми қирилиб кетди.
  • 1995 йил — Москвада ўн йиллик реставрациядан сўнг Третяков галереяси очилди.
  • 2003 йил — АҚШ қўшини Ироқ пойтахти Бағдодни эгаллади.

Таваллуд кунлари

  • 1817 йил — Франческо Селми, италиялик кимёгар, коллоид кимё асосчиси.
  • 1889 йил — Габриэла Мистрал, чилилик шоира, Нобел мукофоти совриндори.
  • 1939 йил — Фрэнсис Форд Коппола, америкалик кинорежиссёр, сценарийнавис, продюсер. Олти марта «Оскар»ни қўлга киритган.
  • 1944 йил — Герҳард Фриц Курт Шрёдер, Германиянинг 1998 — 2005-йиллардаги федерал канцлери.
  • 1954 йил — Жеки Чан (ҳақиқий номи Чан Кон Сан), таниқли актёр, режиссёр, жанг санъати устаси.
  • 1964 йил — Рассел Кроу, янгизеландиялик актёр, «Оскар» соҳиби.
  • 1983 йил — Франк Рибери, француз футболчиси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг