Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

7 февраль куни айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади

7 февраль куни айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, 7 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин.  Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг