Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир вақтнинг ўзида 7 та туманга ИИБ бошлиқлари тайинланди

Бир вақтнинг ўзида 7 та туманга ИИБ бошлиқлари тайинланди

ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, вазирлик тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Подполковник Бахтияр Торебеков Исмандиярович Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, подполковник Искендеров Полат Конисбаевич Шуманай тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Подполковник Камалов Жасурбек Ўразбаевич Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаган бўлса, подполковник Салиев Исак  Кегейли тумани ИИБ бошлиғи бўлди.

Жўрақулов Бунёд Орзиқулович Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБ, подполковник подполковник Ҳамидов Дониёр Неъматович Андижон вилояти Олтинкўл тумани ИИБ, майор Худойбердиев Жасурбек Рахмонжонович Андижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг