Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8 миллион сўмлик ойлик учун 3000 дан ортиқ ариза келиб тушди

8 миллион сўмлик ойлик учун 3000 дан ортиқ ариза келиб тушди

Фото: «Портал Даг ЖКХ»

Иш жараёнида шаффоликни таъминлаш, ҳар жабҳада ўз касбининг фидойилари, жонкуярлари фолият юритиши йўлида чиройли қадамлар ташланяпти. Яқиндагина Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида эълон қилинган вакансиялар, сир эмас, кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортди. Мазкур каналда фуқароларга қуйидаги мазмунда мурожаат йўлланди:

«Адлия вазирлиги тизимидаги вакант ўринлар ҳақидаги эълон берилган вақтдан бошлаб ишга қабул қилиш тўғрисида 3000 дан ортиқ (!) ариза келиб тушди. Уларнинг орасида, жуда билимли ва юксак мақсадларни кўзловчи ёшлар, катта ҳаётий тажриба ва билимга эга мутахассислар ҳамда шунчаки яхши одамлар бор.

Биз шунча одамларнинг ўз карьераси ва ҳаётини адлия органлари билан боғламоқчи эканлиги, бизнинг жамоамизга қўшилмоқчи эканлигидан хурсандмиз.

Бу нарса адлия органларининг иш берувчи сифатидаги жозибадорлиги ва обрўси ошиб бораётганлигидан далолат беради.

Шахсий маълумотлар (таълим, иш фаолияти ва ҳ.к.) синчиклаб ўрганилгандан сўнг махсус комиссия уларнинг касбий билимларини билиш мақсадида суҳбатдан ўтказади.

Агар кимдир комиссия хулосасидан норози бўлса, адлия органларининг «Ишонч телефони» ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат қилиши мумкин.

Ҳурматли дўстлар, 1 майга қадар кўп вақт қолмади, ўз ҳужжатларингизни тақдим этинг, танловдан ўтинг ва 8 минг кишидан иборат Адлия вазирлиги катта жамоасининг бир қисмига айланинг».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг