Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

8 январь куни Тошкент йўлларида 3000га яқин қоидабузарлик қайд этилди

8 январь куни Тошкент йўлларида 3000га яқин қоидабузарлик қайд этилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 8 январь куни жами 2952 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати маълум қилди. Баённомаларнинг энг катта қисми (1005 та) ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини хавфсизлик камари тақмасдан бошқариши юзасидан тузилган.

Шунингдек, 430 та қўпол қоидабузарликлар, 266 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 13 та холатда хайдовчилар ҳаракат давомида  уяли телефон фойдаланиши, 11 та холатда ҳайдовчилар транспорт воситасини маст холатда бошқариши, 92 та холатда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, 89 та холатда  транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариши, 3 та холатда йўл патрул хизмати инспекторининг қонуний талабларини бажармаслик, 16 та холатда ҳайдовчиларнинг тегишли рухсатномасиз транспорт воситасини ён ойналарини қорайтирилган холатда бошқариши, 512 та холатда пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши холатлари аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг