Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

9 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология маркази 9 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра,Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин.  Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг