Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов ва Абдулазиз Комилов Россия элчихонасига ташриф буюрди

Абдулла Арипов ва Абдулазиз Комилов Россия элчихонасига ташриф буюрди

Фото: «Узрепорт»

Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, А.Арипов ҳамда А.Комилов Ўзбекистон ҳукумати номидан элчи Владимир Тюрденовга Россиянинг Кемерово шаҳрида рўй берган фожиа юзасидан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.

Хабарингиз бор, Кемерово шаҳридаги савдо марказида рўй берган ёнғин туфайли 64 киши ҳаётдан кўз юмди, уларнинг 41 нафари болалардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг