Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адашиб юборилган хабар никоҳ тўйига сабаб бўлди

Адашиб юборилган хабар никоҳ тўйига сабаб бўлди

Майкл ва Лина Эванжело

Фото: Facebook / Майк Эванжело

«Буюк Британиядаги автомобиль савдоси бўйича менежер тасодифан «WhatsApp»даги номаълум рақамга хабар жўнатиб, жавоб олди. Рақамларни теришдаги хато унинг никоҳ тўйига сабабчи бўлди», — деб хабар беради «Lenta.ru» нашри.

Тасодифий танишув Майкл Эванжело(Michael Evangelou)нинг ўз телефон рақамини нотўғри ёзганлиги сабабли юз берди. У «Girls trip» деб номланган кинокомедияни томоша қилишни хоҳларди, шу боис фильм номини унутмаслик учун ўз-ўзига «WhatsApp» орқали хабар юборди. Бироқ бу рақамдан унга Лина исмли қиз жавоб берди. «Салом! «Girls trip». Бу ким?», — деб сўради. Жавоб кутмасдан, эртаси куни: «Менимча, бу бошқа Лина учун эди», — дея суҳбатни давом эттирди.

Аввалига Эванжело бу унинг эски танишларидан бири бўлса керак деб ўйлади, бироқ бир неча хабардан кейин бу фикри нотўғрилигини англади. Бир неча соатлик суҳбатдан кейин улар учрашишга қарор қилишди. Биринчи учрашувдан икки ҳафта ўтгач, турмуш қуришди.

«Дўстларимизнинг аксарияти бизни ақлдан озган деб ўйлашди, лекин ота-оналаримиз бундан роса хурсанд бўлишди», — дейди Лина. Майкл ҳам: «Бу, албатта, танишишнинг ақл бовар қилмас йўли», — дейди. Иккаласи ҳам уларнинг тасодифий учрашуви тақдир эканлигига ишонишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг