Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Адлия ахбороти» номли навбатдаги брифинг ташкил этилди

«Адлия ахбороти» номли навбатдаги брифинг ташкил этилди

Фото: Адлия вазирлиги

Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида «Адлия ахбороти» номли брифинг ташкил этилди.

Унда ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган 13 та қонун ҳужжати, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ОАВ вакилларига батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан, 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари, ҳарбий олий таълим муассасаларига эса курсантларнинг умумий қабул сонидан 5 фоизли давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилади.

Квота асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқига тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаларига эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари эга бўладилар.

Бундан ташқари, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига давлат гранти асосида танловсиз қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг