Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазири Европа иттифоқининг вакиллари билан учрашди

Адлия вазири Европа иттифоқининг вакиллари билан учрашди

Фото: Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Европа Иттифоқининг вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуард Стипрайс билан учрашди.

Учрашувда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуард Стипрайс тақдим қилинган таклифлар давлат дастурида белгиланган йўналишларга мувофиқ эканлигини, уларни Европа иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширишда тегишли амалий ёрдам кўрсатилишини ҳамда бу борада ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилашда муҳокамалар ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлади ҳамда келгусидаги самарали ҳамкорлик ўзининг ижобий натижасини беришини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг