Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазири Корея коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси билан учрашди

Адлия вазири Корея коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси билан учрашди

Фото:Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 26 ноябридан 30 ноябрига қадар адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги  вазирлик ва Ўзбекистон Бош прокуратураси вакилларидан иборат қўшма делегация БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш»лойиҳаси доирасида Сингапур ва Кореяга  Республикасида бўлди.

Жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари делегация вакиллари Кореяга  Республикасида юқори даражали қатор учрашувларни ўтказди.

Мақсад- жамиятда коррупцияга қарши кураш бўйича ижтимоий соҳани янада ислоҳ қилиш, чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш учун  хориж, хусусан, Корея Республикаси тажрибасини ўрганишдан иборат.

Корея Республикаси Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссия раҳбарияти билан бўлган учрашувда давлат органларида коррупцион ҳолатини баҳолашнинг долзарб жиҳатлари, унинг алоҳида давлат тузилмаси фаолиятигава умуманмамлакат келажагига таъсири муҳокама қилинди.Коррупцияга қарши курашиш, профилактик чора-тадбирлар ва тарғибот қилиш, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, жамиятда коррупцияга  нисбатан муросасиз муносабатни, ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Корея РеспубликаКорси Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси Пак Ин Чжон хоним ушбу йўналишда Ўзбекистоннинг давлат органлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. 

Ташриф доирасида делегация аъзолари Комиссия фаолияти билан, яъни фуқаролар аризаларини қабул қилиш жараёнини амалда кузатиб, Комиссия ишининг технологик имкониятлари ва усуллари билан яқиндан танишдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг