Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий мавзуни энг яхши ёритган блогер»ни тақдирлайди

Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий мавзуни энг яхши ёритган блогер»ни тақдирлайди

Фото: «Xabar.uz»

Блогерлар чемпионати ҳомийлари сони яна биттага кўпайди. Адлия вазирлиги чемпионат доирасида «Ҳуқуқий мавзуни энг яхши ёритган блогер» номинациясини жорий қилди

Мазкур номинация ғолиби вазирликнинг эсдалик совғаси билан тақдирланади. Ғолиблар вазирликнинг Ҳуқуқий ахборот ва маърифат бошқармаси томонидан аниқланади. 


Мавзуга доир:
Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?


Мазкур номинация ғолибини аниқлашда иштирокчиларнинг мустақил фикрига, ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларни аниқ мисоллар билан очиб бериш ва уларнинг ечимларини таклиф этишига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқлар, қарама-қаршиликлар, қонунчиликдаги ечимини кутаётган масалалар, бу борада ривожланган давлатларнинг блогерлар ўзлари гувоҳи бўлган, синовдан ўтган тажрибаларини жорий қилиш, бир сўз билан айтганда, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича илгари сурилган таклифларга алоҳида аҳамият берилади.


Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?


Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг