Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини тақдирлади

Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини тақдирлади

Фото:Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Асосий Қонунимиз бўлиб ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган халқаро «New Hope rehabilitation Foundation»нинг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Хонг Рональд Девук жаноблари 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни эндоротез маҳсулотлари билан таъминлаб келиши билан боғлиқ самарали меҳнати учун мана шундай кўринишдаги раҳбат учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Учрашув давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан Адлия вазири билан қизғин суҳбат уюштирилиб, соҳани янада такомиллаштириш бўйича уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг