Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Прописка» муаммосини бартараф этамиз — «Адолат» СДП

«Прописка» муаммосини бартараф этамиз — «Адолат» СДП

Фото: «Xabar.uz»

Афсуски, ўз юртида ўзи бемалол ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Бунинг оқибатида бошқанинг номига уй олиб алданиб қолганлар сони етарлича топилади.


Улуғбек Расулов,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири:

Судлар одамларни сарсон қилишига чек қўйилади

Судларнинг фуқароларимизни отангга бор, онанга бор қабилида овора қилиш ҳолатлари етарлича топилади. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси инсонлар сарсон бўлишининг олдини олиш ва суд фаолияти сифатини ошириш мақсадида амалдаги «Судлар тўғрисида»ги қонунни такомиллаштиришни мақсад қилган.

Бу орқали турли йўналишларга бўлинган судларни умумлаштириш зарур. Яъни фуқаролик, жиноий, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) судларини бирлаштириш орқали битта маъмурий ҳудудда битта суд идораси ташкил этиш даркор.

Натижада, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судларга даъво ариза топшириш ва ишларни кўриш жараёнида фуқароларни бошқа туманларга қатнаб ёки тоифа бўйича суд идораларини қидириб сарсон бўлиб юришига, йўл, меҳмонхона каби харажатлар учун моддий зарар кўришига барҳам берилади.


Алымбай Атабаев,
Қорақалпоғистон мусулмонлари идораси ҳуқуқшуноси:

Жазони ижро этиш муассасаларида адолат таъминланади

Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари ички ишлар органлари тизимидадир. Бу эса халқаро ҳуқуқнинг жазо ўтаётган шахслар таъқиб қилувчи органлар қўлида бўлмаслиги лозим деган нормасига зиддир. Шу муносабат билан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси барча ижро билан боғлиқ ваколатларни ва жазони ижро этиш муассасаларини суриштирув ҳамда тергов ваколатига эга бўлмаган, холис орган – адлия идоралари бошқарувига беришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Шунда суриштирув ва терговдан норозиликлар барҳам топади, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг, қийноқ ва тайзиқларнинг олди олинади, ижро жараёнида инсон ҳуқуқлари таъминланади.


Иномжон Кудратов,
Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари:

«Прописка» муаммосини бартараф этамиз

Афсуски, ўз юртида ўзи бемалол ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Бунинг оқибатида бошқанинг номига уй олиб алданиб қолганлар сони етарлича топилади.

Бу борада партия «Пропискадан ўтиш» тизимига янгича ёндошиш керак деб ҳисоблайди. Жумладан, фуқароларимизнинг ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлаш масаласини кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ватанимизнинг ҳар бир фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатлана олишига қаратилган Конституциявий ҳуқуқини тўлиқ таъминланиши лозим деб ҳисоблайди.


Акмал Бурханов, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси:

Ягона тергов қўмитасини ташкил этамиз

Бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ ва ДХХ томонидан амалга оширилмоқда. Дастлабки тергов органларининг тарқоқлиги натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари юз бераётганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўтган йили кузатилган Каттақўрғонлик аёл воқеаси, ноябрь ойидаги андижонлик Абдуллоҳ воқеаси каби ҳолатлар фуқароларимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, айниқса тергов жараёнларига ишончсизлик билан қарашига олиб келмоқда.

Шу боисдан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси адолатни айнан адолатни таъминловчи идоралардан бошлаш керак деган тамойилни илгари сурмоқда. Зеро уларда адолатни таъминламасдан туриб, аҳолини мамлакатимизда қонун устуворлигига ишончини тиклаб бўлмайди.

Ушбу ҳолатни бартараф қилиш, дастлабки тергов устидан назоратни кучайтириш мақсадида, мамлакатда ягона тергов органи – Тергов қўмитасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурамиз.

Куч адолатли – адолат эса кучли бўлмоғи лозим ғоясини илгари сураётган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси номзодларига овоз беринг.

Батафсил маълумотни сайтимиздан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг