Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Адолат»чилар адолат истаб намойишга чиқди (фото)

Тошкентда «Адолат»чилар адолат истаб намойишга чиқди (фото)

Фото: «Адолат» СДП

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Чилонзор тумани Миллий стадион худудида «Биз адолат тарафдоримиз!» шиори остида митинг ўтказилди.

Митингда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашлари депутатлари ҳамда номзодлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ва партия ходимлари иштирок этишди.

Жамиятимизда адолатни ўрнатиш, фуқаролар манфатларини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этилишининг олдини олишга қаратилган. Митингда партия фаоллари томонидан, партия сайловолди дастуридан ўрин олган, жамиятда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашиш орқали жамиятда адолатни ўрнатиш каби фикр-мулоҳазалар илгари сурилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда партия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Б.Валиев барча қатнашчиларни бирликка, бир ёқадан бош чиқаршга чақирди.

Партиянинг намойиши орқали, фуқароларга фаоллар томонидан сайловолди дастур содда тилда тушунтирилди. Жумладан, адолатли жамиятни барпо этиш, унда ҳақиқат ва қонунлар устуворлигини таъминлаш каби масалалар ўрин олган.

Партия томонидан таълим соҳасида ҳам студентларни қийнаётган стипендия ва контракт нархларида адолат ўрнатиш, студенталарнинг тураржой муаммоларини ҳал этишга қатор чора-тадбирларни режалаштирган. Шунингдек, партия сайловолди дастурида сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалариниг айланмасига қарши курашиш, фуқароларимизнинг саломатлигига жиддий ёндашиш каби масалалар биринчи ўринга қўйилган. Шу каби сайловолди дастурларимиз орқали фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсад қилиб қўйилган.

Тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган фикрлар жараённи мақбуллаштириш, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим томонидан контракт нархлари ва стипендияларни меёрига қўйишга ва квоталар тизимида энг катта қадамлардан бири бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг