Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади

Афғонистон самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади

Фото: «Спутник»

«Uzbekistan Airways Technics» компанияси афғон самолётларига техник хизмат ва таъмирлаш ишларини амалга оширади. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар берди.

ОАВ хабарларига кўра, Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон транспорт вазири Муҳаммад Ҳамид Тахмаси билан бу келишувга эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистон учун авиация соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ёрдам беради.

«Uzbekistan Airways Technics» миллий авиаташувчи «Uzbekistan Airways» компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида кўплаб самолётлар капитал таъмирлашдан чиқарилди.

Бугунги кунда корхона маҳаллий ва хорижий компания самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча зарур техник жиҳозларга ва юқори малакали кадрларга эга. Бу ерда ҳар йили камида 10 та хорижий авиакомпания самолётлари таъмирланади. Улар асосан Россия ва Қозоғистон самолётларидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг