Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон йўллари хатардан холи эмас

Афғонистон йўллари хатардан холи эмас

Фото:«AP»

Афғонистон ғарбидаги Ғур вилоятида номаълум қуролланган шахслар ҳужуми туфайли олти киши ҳалок бўлди, икки киши эса ўғирланган. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга асосланиб, «РИА Новости»  маълум қилган.

Мазкур ҳодиса Ғур ва Ҳирот вилоятларини боғловчи автомагистралда содир бўлган. Гувоҳларнинг  айтишича, ҳарбий кийимдаги икки киши ичида тинч аҳоли вакиллари бўлган транспортни ўққа тутган. Йўловчилар орасида ёш болалар ва аёллар бўлган, аммо улар қочишга улгурган.

Полиция вакили Муҳаммад Иқбол Низомийнинг маълумотларига кўра, ҳужум туфайли уч киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.

Ҳозирча бирор гуруҳ мазкур ҳодиса юзасидан жавобгарликни зиммасига олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг