Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Агар яна тарихга ҳурматсизлик қилинса, энди халқимиз зинҳор кечирмайди»

Президент: «Агар яна тарихга ҳурматсизлик қилинса, энди халқимиз зинҳор кечирмайди»

Фото: «President.uz»

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам қатнашмоқда.

Унинг маълумот беришича, йиғилишда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш ўзбек халқининг миллат сифатида юксак маданиятга эга эканини кўрсатиб беришини таъкидлаган.

— Биз ушбу тарихий санани муносиб кутиб олишимиз керак. Агар яна тарихга ҳурматсизлик қилинса, энди халқимиз зинҳор кечирмайди, — деди Президент.

Шунингдек, мазкур сана билан боғлиқ тадбирларни юксак савияда ўтказишни назорат қилишни Президент давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг