Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кадастр тизимида тозалаш: 850 нафар ходим ишдан бўшатилди

Кадастр тизимида тозалаш: 850 нафар ходим ишдан бўшатилди

Фото: ЎзА

Жорий йилнинг ноябр ойида президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбар ходимлари аттестациядан ўтказилди. 

Агентлик хабарига кўра, натижалар таҳлил қилинганда 24 фоиз раҳбар ходим аттестациядан ўтгани, 15 фоизи шартли ўтгани, 61 фоиз раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.  

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилиши айтилган.

Кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра, жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг