Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аграр университети собиқ ўқитувчининг пора билан қўлга тушганини рад этди

Аграр университети собиқ ўқитувчининг пора билан қўлга тушганини рад этди

Бир неча кун аввал бир қатор интернет нашрларида олий ўқув юртига ўқишга киритиш учун 6 минг доллар олган коллеж директори ҳақида хабар тарқалган эди.

Хабарда Тошкент давлат аграр университетининг собиқ ходими, ҳозир касб-ҳунар коллежларидан бирининг директори ҳамда ушбу университетнинг 2-курс талабаси 6 минг доллар эвазига ўқишга киритишни таклиф қилгани ҳақида сўз борган. Тошкент давлат аграр университети мазкур хабарда айтилган фактларни рад этди.

Тошкент давлат аграр университети маъмурияти ушбу маълумотни ўрганиш жараёнида собиқ ходимлар орасида бугунги кунда коллежда раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган ходимлар йўқлиги аниқланган. Шунингдек, университетнинг 2-курс талабаси ўқишга киритиш учун келишилган сумманинг 50 фоизини олишда аниқланган деб кўрсатилган бўлсада, университет талабалар орасида бундай ҳолат билан гумон қилинган талаба аниқланмаган.

«Интернет тармоқларида тарқалган ушбу маълумот университет обрўсига, мавқеига ва педагог ходимлар ўртасида соғлом муҳитни бузилишига, талабалар орасида раҳбар ва педагог кадрларга нисбатан хурматсизликни юзага келтиришга олиб келади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг