Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аграр ва ўрмон хўжаликлари фаолиятига бағишланган конференция ўтказилмоқда

Аграр ва ўрмон хўжаликлари фаолиятига бағишланган конференция ўтказилмоқда

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти ва Жанубий Кореянинг Кангвон Миллий университетлари ҳамкорлигида 2018 йилнинг 24-25 май кунлари «Аграр ва ўрмон хўжаликлари тармоқларида қўшилган қиймат занжирининг барқарор ривожланиши» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда.

Конференцияда Жанубий Кореянинг Кангвон Миллий университети, АҚШ нинг Мичиган Штати университети, БМТнинг ФАО (Озиқ–овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти)нинг, ЕИ делегациясининг ҳамда АҚШнинг халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) Тошкентдаги ваколатхоналари вакиллари, турли вазирликлар, давлат қўмиталари, Ўзбекистондаги ОТМ ва ИТИ вакиллари иштирок этмоқда.

Конференциянинг мақсади — ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги доирасидаги тажрибаларидан Ўзбекистон шароитида аграр ва ўрмон хўжалиги тармоғида қўшилган қиймат яратиш имкониятларини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда шу асосда қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Ушбу конференцияда Жанубий Кореянинг Кангвон Миллий университетидан 10 нафар, АҚШ нинг Мичиган Штати университетидан, БМТ нинг ФАО( Озиқ – овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти)нинг, ЕИ делегациясининг ҳамда АҚШнинг халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) Тошкентдаги ваколатхоналари вакиллари, турли вазирликлар, давлат қўмиталари, Ўзбекистондаги ОТМ ва ИТИ вакиллари келиши режалаштирилган.

Конференцияда таниқли хорижий ва республика олимларининг пленар сессияларида чиқишлари, шунингдек турли ишчи сессияларида тақдимотлари бўлади. Шунингдек, иштирокчилари 25 Май куни Самарқанд вилоятидаги «Мароқанд» мева – сабзавот ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда «Самарқанд-Дарғом» давлат ўрмон хўжалиги фаолияти билан танишишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг