Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алимент тўламаганлар суд залида қамоққа олинди

Алимент тўламаганлар суд залида қамоққа олинди

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими, туман прокуратураси, Шайхонтоҳур туман маъмурий суди, тумандаги МФЙ раислари, 200 яқин суд қарорига асосан алимент тўловчи фуқаролар билан вояга етмаган болалар моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги суд қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда алимент тўлашда маъсулиятсизликка йўл қўйган қарздордар иштирокида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр суд мажлиси давомида, алиментни ундириш билан боғлиқ алимент тўлайдиган ота (она) бюджет ташкилотида ёки солиқлар тўлиқ тўлаб бориладиган ташкилотда ишлаётган тақдирдагина алиментни тўлиқ ундириш мумкинлиги, иш берувчининг манфаатлари алимент тўлашдан бўйин товловчи шахслар манфаатларига мос келиши, шу боис, алимент суммаси болани таъминлаш харажатларига монанд бўлиши учун алимент тўловчиларнинг ҳақиқий даромадларидан келиб чиқиб ундиришда ҳар бир маҳалла кесимида тегишлича ушбу маҳалла раислари билан ҳамкорлик қилиш юзасидан тушунтириш ва кўрсатмалар эшитилди.

Ҳозирги кунда, миллий қонунчилигимизда алимент тўлаш мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474–моддаси ва Оила Кодексининг 99-моддасида аниқ кўрсатиб ўтилган бўлса-да, амалиётда ҳамма ота (она) лар томонидан қонунга амал қилинмасдан келинмоқда.

Хусусан, муқаддам ЖИБ Олмазор туман судининг 06.03.2017 йилдаги ажримига асосан, жиноий жавобгарликдан озод қилинган, қарздор Ш.Н.дан ундирувчи Н.Ш. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорлиги 2.767.905 сўм қарздорлиги тўланмаганлиги сабабли, қарздор  суд залида қамоққа олинди.

Қарздор М.Х.дан ундирувчи М.Д. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 3.080.286 сўм қарздорлиги тўланмаганлиги сабабли, қарздор суд залида қамоққа олинди.

Қарздор Т.Х. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорлиги 5.672.901 сўм қарздорлиги тўланмаганлиги сабабли, қарздор суд залида қамоққа олинди.

Қарздор Д.Ш. дан ундирувчи Л.Г. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорлиги 16.321.893 сўмни тўлаш учун беш кунлик муддат берилганлиги,

Қарздор А.Халиловдан ундирувчи Д.К. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорлиги 5.609.132 сўмни тўлаш учун беш кунлик муддат берилганлиги,

Муқаддам ЖИБ Олмазор туман судининг 24.02.2017 йилдаги ҳукмига асосан, 2 ой қамоқ жазоси тайинланган, қарздор М.Д.дан ундирувчи З.Д. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорлиги 4.140.427 сўмни тўлаш учун беш кунлик муддат берилганлиги қонунчиликдаги жазонинг муқаррак эканлиги бунинг исботидир.

Оилавий келишмовчилик сабабли ундирувчи Н.Р. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздор Ш.Р. дан  1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан, сайёр суд мажлиси жараёнида оилани яраштириш чоралари олиб борилди ва мазкур оила яраштирилди.

Сайёр суд мажлисида ҳар бир махаллада алимент мажбуриятларида жазо масаласи қанчалик кучайтирилса, алимент тўлашдан бош тортиб, келаётган фуқароларнинг маъсулияти шунчалик ортиб, вояга етмаган фарзанди олдидаги жавобгарликни ҳис этиши, мазкур алимент пулларини ундирувчи билан муаммоларни ечимини ўз вақтида таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида бюро ходимлари ва маҳалла раислари ҳамда маҳалла профилактика инспекторлари ҳамкорлиги йўлга қўйилишини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги такидлаб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг