Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АТ «Алоқабанк»да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати

АТ «Алоқабанк»да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати

Фото: АТ «Алоқабанк»

АТ «Алоқабанк»ка 2019 йил III чораги давомида жами 858 та мурожаат келиб тушди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга камдир.

АТ «Алоқабанк» тизимида мурожаатлар билан ишлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган.

Мурожаатларни қабул қилиш учун Бошқарув раиси виртуал қабулхонаси, ишонч телефони, мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази (230-77-77) ташкил этилган ҳамда банк раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жадвали тасдиқланган ва доимий равишда сайёр қабуллар ўткази келинмоқда.

2019 йил III чораги давомида банкка жами 858 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга камайган.

Мазкур мурожаатлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура «Ишонч телефони» орқали ва банк Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонаси орқали 609 та электрон мурожаат, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўғридан-тўғри ва идора ташкилотлар орқали 58 та ёзма мурожаат ҳамда банкнинг «Ишонч телефони», банк Бошқаруви Раиси ва ўринбосарларининг шахсий ва сайёр қабуллари орқали 191 та оғзаки мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатлар асосан кредит фоизларини пасайтириш, тўлов тизимини шакллантириш, давлат дастурларига мувофиқ ажратиладиган имтиёзли кредитларни ажратишни соддалаштириш каби масалалар юзасидан келиб тушган.

Ҳисобот даврида келиб тушган жами 858 та мурожаатдан 246 таси қаноатлантирилган, 577 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилган, 2 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган, 26 та мурожаат ҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг