Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзиёев амалдорларни огоҳлантирди, Путин томошаси, Шварценеггерни ҳайрон қолдирган ўзбек (видео), сохта «газчилар», тотализатор, Қаршига келмаган Хави ва бошқа хабарлар

Мирзиёев амалдорларни огоҳлантирди, Путин томошаси, Шварценеггерни ҳайрон қолдирган ўзбек (видео), сохта «газчилар», тотализатор, Қаршига келмаган Хави ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Россияда президент сайлови: асл курашми ёки Путиннинг навбатдаги томошаси?

Кавказ олов ичида, жиноятчилик буткул жиловдан чиққан, ишсизлик кескин ошган, давлат иқтисоди ички ва ташқи қарзлар сиртмоғида қолган, бир тўда олигархлар жамики даромадли соҳаларни эгаллаб олишганди.

Заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича Президент қарори имзоланди

Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Жамият

Шавкат Мирзиёев: «Ҳамма бир хил тўй қилади. Агар бирорта раҳбар — прокурорми, солиқчими, ҳокимми, чегарачими — меъёрдан чиқса, ўша куниёқ қамайман!» (аудио)

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда кенг таралаётган ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган аудиоёзув халқаро тармоққа ким томонидан сиздирилгани, бу нутқ қачон ва қайси йиғилишда айтилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Фақатгина аудионинг сўнгроғида Шавкат Мирзиёев бу борада Андижон вилоятидаги вазиятга алоҳида тўхталиб ўтганидан воқеа Андижон вилоятига борганда юз берганини тахмин қилиш мумкин.

Темир йўл чипталари харид қилишда VISA халқаро тўлов тизими жорий қилинмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан йўловчи ва ўз мижозларига сервис хизматини янада яхшилаш борасида режали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тўловларни амалга ошириш учун янги тизим ишга туширилмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Хоразмга олиб келинди

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳозир ҳалок бўлганларнинг шахсини идентификация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Андижонда фуқароларни «шилаётган» сохта газ ходимлари ушланди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот гуруҳининг хабарига кўра, вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан шу йилнинг 26 февраль куни олинган маълумот юзасидан тадбир ўтказилди.

Навоий шаҳрининг тунги манзаралари (фото)

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги фотомухбири томонидан Навоий шаҳрининг тунги манзаралари объективга туширилди.

Автоҳалокатлар

Тошкентда навбатдаги мудҳиш ЙТҲ

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасидаги «Транстехбутлаш» МЧЖ қарама-қаршисида ҳайдовчи «Нексия» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бошқа бир «Кобальт» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Ангренда тепловоз пиёдани уриб юборди

Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ангрен шаҳар шифохонасининг бирламчи маълумотномасига асосан, Ғ.Каримовга «ўнг томон юз ва елка соҳаларининг лат ейиши, ўнг оёқ товон қисми суягининг ёпиқ синиши» ташхиси қўйилган.

Оҳангарондаги ЙТҲда ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқлаштирилмоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўнғиротдаги ЙТҲда эр-хотин ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида 2 март куни соат 07:55 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи Қ.Ю. ўзининг бошқарувида бўлган «Лада» русумли автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 йўлининг 900-км.да ҳайдаб кетаётган эди.

Технология

Смартфонингизни шахсий ёрдамчига айлантирувчи 12 илова

Бугун смартфонга кўп ишларни юклаш мумкин, фақат илова тўғри танланса бас. «Android» ва «iOS» учун мўлжалланган бу дастурлар ишларингизни тартибга солиб, харажатларингизни назорат қилади, қанчалик банд бўлманг, унутган режаларингизни эслатиб туради.

«Facebook»даги аккаунтни ўчириш ёки фаолсизлантиришни биласизми?

Ўчиришдан олдин сиз ўз аккаунтингизда сақланаётган барча маълумотларни компьютерингизга кўчириб олишингиз мумкин.

Спорт

МОҚ қошида спортчилар «чойхона-ю, ресторанларда юрмаслигини» назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади

Спортчиларимиз учун барча шароитни яратиб беришга тайёрмиз. Уларга стипендияларни тўлашда давом этамиз

Хави нима учун Қаршига келмагани маълум бўлди

Маълум бўлишича, пайшанба куни Қатар чемпионати доирасида «Аз Зуҳайл» билан учрашувда Хави оёғининг орқа мушагидан жароҳат олган.

Ўзбекистонлик спортчи Арнольд Шварценеггер совринини қўлга киритди (видео)

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Михаил Волинкиннинг ушбу ғалабаси ёш спортчиларимиз учун ҳақиқий намуна бўла олади.

«Фиорентина» сардори Астори 31 ёшида вафот этди. А серия ўйинлари бекор қилинди

Футболчи бугун «Удинезе» билан ўйинда майдонга тушиши лозим эди. Клуб ушбу воқеа тўсатдан юз берганини баён қилган.

Дунё

Қозоғистон Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолади

Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров республика номидан Ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Москвада сўнгги 68 йилдаги энг қалин қор ёғиши мумкин

Бир неча кун олдин мутахассислар шу бугун қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати 9 даражагача совиб кетиши мумкинлигини айтишганди.

Тожикистонда зилзила рўй берди

Зилзила эпицентри мамлакат пойтахти Душанбе шаҳридан 97 километр шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи чуқурлиги бир неча ўн километрда экани айтилган.

Тавсия қиламиз

Тез бўлинглар, каттакон келаяпти!

Бундай ҳолатни кўпинча катта йўллар ёқасида ишлаб турган ҳашарчилардан ҳам билса бўлади. Бир гала одам уёқ-буёқни тозалаяптими, демак, каттароқ кимдир келади.

«Фейсбук»да танқидни қойиллатамиз, амалий ҳаракатга келганда эса «нўл»миз!

Одатда «Фейсбук»да танқидни қойиллатамиз, аммо амалий ҳаракатларга келганда «нўл»миз. Буни қонунлар муҳокамасидаги иштирокимиздан ҳам билиш мумкин. Эртанги кунимиз бугун қабул қилинадиган қонунларга ҳам чамбарчас боғлиқ. Шу боис қонун лойиҳаларини такомиллаштиришда қатнашинг, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиринг, танишларингизни ҳам бу муҳокамаларга таклиф этинг, эртанги кунингизга бефарқ бўлманг.

Ўзбекистонда пайдо бўлаётган тотализатор фожиаси

Унда истаган одам бирор-бир спорт ўйини воқеалари, натижаларини олдиндан тахмин қилади ва шу тахмин учун пул тикади. Ютуқ миқдори тахмин билан натижанинг қанчалик тўғри келишига боғлиқ. Сизнинг тахминингиз тўғри чиқса, сизга ютуқ чиқади. Устама пул ҳам берилиши мумкин. Агар тахминингиз ўзини оқламаса, сиз тиккан пул куяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг