Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Америка овози» журналисти Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди

«Америка овози» журналисти Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди

Фото:«ЎзА»

Дунёнинг энг нуфузли ахборот воситаларидан бири саналган «Америка овози» телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомовага Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан журналистга аккредитация гувоҳномаси топширилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

– Ўзбекистонни ичкаридан ёритиш учун имконият бор энди. Вақти-вақти билан келиб материаллар узатаман, – дейди Навбаҳор Имомова. – Бу дегани Ўзбекистондаги мавжуд ҳолат, ҳукуматнинг ислоҳотлари реал факторларга асосланганми йўқми, одамларнинг ўзгаришларга, сиёсатга муносабати, турмуш-тарзи... барча-барчаси ҳақида дунёга «Америка овози» Ўзбекистондан, воқеалар марказидан туриб кўрсатади, солиштиради, таърифлайди, таҳлил қилиб беради. Ўзбек ОАВси ҳам аста-секинлик билан бўлса-да очилаётган экан биз ҳам ҳамкорликка тайёрмиз.

«Америка Овози» – дунёдаги етакчи халқаро телерадио ҳисобланади. 45 тилда эфирга чиқади. Ўзбек тилида ҳам кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлайди. Халқаро ҳаёт, жамиятдаги муҳим ўзгаришлар ва масалалар ёритилади. Ўзбек хизмати АҚШ пойтахтида олти кишилик таҳририятга ва Марказий Осиё бўйлаб жамоатчи мухбирларга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг