Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкалик фуқаро ўз уйини мушукхонага айлантирди

Америкалик фуқаро ўз уйини мушукхонага айлантирди

Фото: «moya-planeta.ru»

2006 йилда темир йўл ёнида 30 та касал мушук «мустамлака»сини топиб олгач, Арсено ўз ҳаётини мушукларга бағишлади. Бу ҳодиса унинг ўғли вафот этганидан сўнг содир бўлди.

Кейинги йилларда собиқ темир йўл ходими маҳаллий хайрия ташкилоти ва жониворларга бошпана ажратувчи ташкилотлар билан боғланиб, 300 тагача мушукларни қабул қилди. «Мушукларнинг кўпчилиги ташлаб кетилган ёки эгасиз бўлган. Шу боис, улар ўзларини хавфсиз ҳис этишлари учун жой билан таъминлаш керак эди», дейди Крис Арсено.

Мана 12 йилдан буён ҳаётини косани сувга тўлдириш, мушукларига қовурилган товуқлар бериш билан ўтказади. «Бахтли мушуклар» учун маблағ Асено ва хайрия ташкилотлари томонидан ажратилади. Бир йилда бошпана таъминоти тахминан 101 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шу жумладан, ҳайвонлар учун 80 минг доллар ва ветеринария шифокорлари учун 21 минг доллар ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг