Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик журналистлар Сурияда кимёвий ҳужум белгиларини топа олмади

Америкалик журналистлар Сурияда кимёвий ҳужум белгиларини топа олмади

Фото:«РИА Новости»

«Американинг «One America News Network» консерватив телеканали журналистлари Сурияда кимёвий ҳужум уюштирилгани борасида далил топа олишмади. Бу ҳақда мухбир Пирсон Шарп «Youtube»да эълон қилинган видеода сўзлади», — деб ёзади «Газета.Ru».

«Мен кимёвий ҳужум уюштирилган деб тахмин қилинаётган туманнинг ўнга яқин аҳолиси орасида сўров ўтказдим. Мен суҳбатлашган одамлардан ҳеч бири кимёвий ҳужум ҳақида эшитгани ёки кўргани ҳақида айтмади. Улар ўша куни туманда ҳаммаси доимгидек бўлганини ва ҳеч қандай ноодатий ҳодиса гувоҳи бўлмаганларини айтишди», — дейди Шарп.

Унинг айтишича, маҳаллий аҳоли кимёвий ҳужум ҳақидаги тахминларни Сурия давлат армиясидан яшириниш йўлларини ахтараётган жангариларнинг ҳийласи деб ҳисоблайди.

«Мен шифокорлардан бири билан гаплашдим. Ўша куни у навбатчилик қилган. Мен ундан нималарни кўрганини сўрадим. Унинг айтишича, бу одатий кун бўлган, аммо жуда чанг бўлгани сабабли кўпчилик йўтал билан келган, лекин бошқа шикоятлар бўлмаган...», — қўшимча қилади Шарп.

Аввалроқ кимёвий ҳужумларни тергов қилувчи КҚТТ миссияси Сурия Думасида 18 апрелдан иш бошлаши айтилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг