Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Амир Темур туғилган қишлоқда масжид ва музей қурилади

Амир Темур туғилган қишлоқда масжид ва музей қурилади

Фото: ЎзА

Амир Темур таваллуд топган Хўжа Илғор қишлоғида буюк Соҳибқирон, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги катта тантана қилинмоқда.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, журналистларга интервью берди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

— Амир Темур бобомиз дунё халқлари цивилизацияга ҳам салмоқли ҳисса қўшган, — дейди Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев. — Шу боис биз Соҳибқирон бобомиз билан фахрланамиз. Бу йил Соҳибқирон таваллуд санасига Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан алоҳида тайёргарлик кўрилди.

Қашқадарёда 500 мингдан ортиқ оила истиқомат қилади. Бугун уларнинг барчаси оиласи даврасида, маҳалла-кўйларда, таълим муассасаларида, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой ёдгорлик мажмуаси атрофида Амир Темур хотирасига Қуръон тиловат қилиб, бобомиз ҳақида фарзандларига сўзлаб бермоқда. Хусусан, Хўжа Илғор қишлоғида халқ сайли кўринишида илк бор ўтказилаётган бугунги тадбир халқимиз кайфиятини кўтариб юборди. Келгусида бу қишлоқда Амир Темур таваллуд кунини анъанавий ўтказишни режалаштирганмиз.

Бундан ташқари, Хўжа Илғор қишлоғида туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бу ерда йирик масжид бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Бу ерга зиёрат туризми учун келган сайёҳлар ибодат амалларини бажаришлари мумкин бўлади. Ҳудудда Амир Темур ва темурийлар даврига оид музей ҳам ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг