Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти прокурори лавозимига Сирожиддин Қоршибаевич Эшқувватов тайинланди.

Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Сирожиддин Эшқувватов 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Сирожиддин Эшқувватов Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг