Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон халқаро аэропортига янги ном берилди

Андижон халқаро аэропортига янги ном берилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида «Очиқ осмон» режими жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг