Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда қулаб тушиш хавфи бор бинода ўқувчилар таълим олмоқда (видео)

Андижонда қулаб тушиш хавфи бор бинода ўқувчилар таълим олмоқда (видео)

Кадр: «Sevimli»

Андижон вилояти, Избоскан тумани 31-умумий ўрта таълим мактабиниг биринчи ўқув биноси 1933 йилда қуриб битказилган бўлиб, у авария ҳолатида, аммо унда ҳамон ўқувчилар таълим олмоқда. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Замон» кўрсатувида маълумот берилди.

Мазкур бинодан ўқув мақсадида фойдаланиш учун талабга жавоб бермаслиги 2012 йил 7 апрелда Андижон давлат қурилиш-архитектуа инспекцияси томонидан маълум қилинган. Ўқувчилар ҳамон талабга жавоб бермайдиган бинода  ўқишмоқда, спорт машғулотларини ўтказиш учун ҳам шароит яратилмаган. Аммо шунча вақтдан бери бирор бир амалий чора кўрилмай келган.

— Мазкур мактабга янги ўқув биноси қуриб бериш жорий йилдаги инвестиция режаларига киритилган. Унга кўра 31-умумий ўрта таълим мактаби учун ўқув биноси ва спорт зали қуриб берилади, — дея маълум қилган Избоскан тумани халқ таълими бўлими мудири Дилмурод Мусулмонқулов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг