Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда янгиланган жарроҳлик бўлими иш бошлади

Андижонда янгиланган жарроҳлик бўлими иш бошлади

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг жарроҳлик бўлимлари капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда сайтимизга вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Янги йил бошидан вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Жумладан, вилоят халқига муносиб совға ўлароқ, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий маркази Андижон филиалининг янги бинолари дастлабки қисмлари ишга тушди.

Ҳомиладор аёлларни тўлиқ бепул, чуқур тиббий текширишга мослаштирилган давлат тиббий муассасаси — Андижон вилояти Она ва бола скрининг марказининг тўлиқ янги реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг