Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги «қийноқ иши» бўйича яна икки нафар ИИБ ходими қамоққа олинди - Бош прокуратура

Андижондаги «қийноқ иши» бўйича яна икки нафар ИИБ ходими қамоққа олинди - Бош прокуратура

Фото: Мадина Нурманова

Андижонлик фуқаро маҳаллий ИИБ ходимлари қийноқлари оқибатида вафот этиши ортидан жиноят иши қўзғатилиб, уч нафар ички ишлар органи ходими қамоққа олинганидан хабарингиз бор.

Халқаро пресс-клубнинг 1 июль куни бўлиб ўтган сессиясида Бош прокуратура матбуот  хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур жиноят иши  бўйича қўшимча маълумотлар берди.

Унга кўра, олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида  яна икки нафар шахс ушбу жиноятга алоқадор деб топилган. Яъниким, Андижон шаҳар ИИО МФБнинг 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда мазкур бўлим жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакилига Жиноят кодексининг қатор моддалари  билан айб эълон қилиниб, улар ҳам қамоққа олинган.

Шу тариқа жиноят иши бўйича қамоққа олинган ИИБ ходимлари сони 5 нафарга етди.  Бундан ташқари, 4-сонли ички ишлар бўлими навбатчилик қисми навбатчи катта инспекторига ҳужжат сохталаштиришга оид  айб эълон қилинган. Унга муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қийноқ қўллаган ИИБ ходимларига оид жиноят иши тергов жараёнида холислик ва қонунийликни таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар прокуратурасидан Бош прокуратура иш юритувига олинган.

Тергов ҳаракатлари  марказий маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг