Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонлик фермер кам таъминланган оилалар фарзандлари учун боғча қуриб бермоқчи

Андижонлик фермер кам таъминланган оилалар фарзандлари учун боғча қуриб бермоқчи

Андижонлик фермер Абдуҳошим Нурматов

Фото: «Auz.uz» / Азаматжон Тошматов

Андижонлик фермер Абдуҳошим Нурматов 2018 йилда ногиронлиги бўлган шахс оиласи учун бепул уй қуриб бериш, 25 нафар кам таъминланган оила фарзандига боғча ташкил қилишни дилига тугиб қўйди.

Абдуҳошим Нурматов эсини танигандан буён ер билан тиллашади. У нафақат Булоқбошида, балки бутун Андижонда донг таратган деҳқонлардан бири, дейилади «Андижоннома» газетаси сайтида.

Қайд этилишича, жорий йилда фермер хўжалиги пилла тайёрлаш режасини 120 фоизга уддалади. Гектарига пахтадан 45 центнер, ғалладан 62 центнер ҳосил кўтарди. Такрорий экинлардан 200 миллион сўм даромад олди. Соф фойда эса 500 миллион сўмни ташкил қилди. Якунланаётган йилда ҳам саховатли ишларга даромадидан талайгина маблағ ажратди.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти фармонига кўра, А.Нурматов «Дўстлик» орденига муносиб кўрилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг