Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонлик пенсионернинг мажбурий сотилган лотерея бўйича шикояти қаноатлантирилди

Андижонлик пенсионернинг мажбурий сотилган лотерея бўйича шикояти қаноатлантирилди

Фото: «Nuz.uz»

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро Э.Эгамбердиев туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, АТ «Халқ банки» Қўрғонтепа филиали ходимлари томонидан фуқароларнинг пенсия пулларини тарқатиш жараёнида мажбуран лотерея тарқатилаётгани, унинг пули пенсия ҳисобидан олиб қолинаётганини маълум қилган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мурожаат бўйича ўтказилган ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам ариза муаллифи Э.Эгамбердиевга тўлов ведомостига кўра 380 минг 995 сўм 75 тийин пенсия бериш ўрнига, 371 минг 995 сўм 75 тийин берилиб, қолган 9000 сўм ўрнига ҳар бири 3000 сўмдан бўлган 3 дона лотерея қўшиб берилгани аниқланди. Ваҳоланки, фуқаро Э.Эгамбердиевнинг ҳеч қанақа лотерея олиш истаги бўлмаган.

Юқоридаги ҳолатда банк ходимлари томонидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган истеъмолчининг асосий ҳуқуқларидан бири, яъни товар ёки хизматларни эркин танлаш ҳуқуқи ҳамда товарлар сотиш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида бошқа товар (хизмат)ни мажбурий ўтказишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги ҳамда қонуннинг 21-моддаси иккинчи хатбошисида белгиланган  сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга ҳақли эмаслиги тўғрисидаги қоидалар бузилгани маълум бўлди.

Ўрганиш якунида, банк ходимларига ва истеъмолчига сохага оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушинтирилди ҳамда ариза муаллифининг манфаатлари тикланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг