Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди (фото)

Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди (фото)

Фото:«Facebook»

Фарғона вилояти Эшонгузар қишлоғида яшовчи Муҳайё опа келин туширди. Эътиборга молик жиҳати,  англиялик қиз Ўзбекистонга келин бўлди. Муҳайё опанинг ўғли Нуруллохон турмуш ўртоғи билан чет элда танишиб, оила қуришди. Бу ҳақда «Фейсбук» фойдаланувчиси Фотима Ўктамова хабар берди.

«Жейн Англияда туғилиб ўсиб, одоб-ахлоқли, ҳаёли, меҳрибон қиз бўлиб чиқди. Унинг отаси Майкл ва Кристинахоним ўзбек йигитинг оқкўнгил, билимдон, меҳрибон эканлигини кўриб у билан яқиндан танишиб, қизлари билан турмуш қуришига рози бўлишди», — деб ёзади муаллиф.

Жейн — янги келинчак ўзбек урф-одатларини бир зумда ўрганиб олди. Муҳайё опа англиялик келинини Жейн эмас, Жаннатхон деб чақиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг