Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Антимонопол қўмита «UzAutoMotors»дан ахлоқий меъёрлардан чиқмасликни сўради

Антимонопол қўмита «UzAutoMotors»дан ахлоқий меъёрлардан чиқмасликни сўради

Жорий йилнинг 2 октябр санасида Тошкент шаҳар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд иши бошланган эди. 2020 йил 16 октябр санасида ушбу суднинг 3 йиғилиши бўлиб ўтди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизматининг қайд этишича, шу вақтга қадар Қўмита суд жараёни тафсилотларига ҳеч қандай изоҳ бермай келаётган эди, чунки «UzAutoMotors» АЖ томонидан келтирилган ҳар қандай даъво ва шикоятларига Қўмитанинг экспертлари томонидан бевосита иш кўрилиш жараёнида жавоб бериб келинмоқда.

Бироқ, «UzAutoMotors» вакиллари ҳали ёпилмаган суд иши тафсилотларига ўзларининг расмий муносабатларини билдириб, ҳиссиётга берилган ҳолда очиқчасига Давлат органи ходимларини нопрофессионал ва малакасизликда айбламоқда. Жумладан: «...текширувга жалб этган экспертларнинг салоҳиятсизлиги мижозлар базамизнинг бир қисмининг кўнгли совишига олиб келганлигидан афсусдамиз...»

Суд йиғилишининг 3-куни ҳам бундан мустасно бўлмади. Хусусан, АЖ томонидан қуйидагилар эълон қилинди: «...Тингловлар жавобгарнинг аргументлари заиф эканлигини тасдиқлади ва бу кутилган ҳолат эди...».

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу масала бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

«UzAutoMotors» АЖнинг илтимосномасига кўра, навбатдаги суд иши ёпиқ кўрилгани учун, Қўмита қонунни бузмаган ҳолда, жараён давомида томонлар ўртасида бўлиб ўтган барча тортишув ва қарама-қаршиликлар тафсилотларини ошкор эта олмайди. Аммо Қўмита «UzAutoMotors» АЖ томонидан, Махсус комиссия қарорига нисбатан қарши келтирилган далиллар етарли даражада асосланмаганлигини ишонч билан эълон қилади! Шу билан бирга, судда «айбланувчининг далиллари заифлиги» тасдиқланмаган. Эслатиб ўтамиз, суд жараёни кейинги ҳафтанинг жума кунига қолдирилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «UzAutoMotors» АЖни давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чорлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг