Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Анвар қорининг жанозаси «Минор» масжидида ўқилади

Анвар қорининг жанозаси «Минор» масжидида ўқилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов бугун, 13 июнь куни тонгда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, имом-хатиблар ва мударрислар Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло у кишининг қилиб ўтган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолдирган илмий мерослари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Анвар қори Турсуновнинг охиратлари обод бўлсин», — дейилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, Анвар қори Турсуновнинг жанозаcи Минор жомеъ масжидида аср намозидан сўнг ўқилади ва Минор қабристонига дафн қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг