Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ элчихонаси Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилинишига оид баёнот берди

АҚШ элчихонаси Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилинишига оид баёнот берди

Америка Қўшма Штатлари етти ойлик суд жараёнидан сўнг, 7 май куни журналист Бобомурод Абдуллаевнинг озод этилганини олқишлади. Бу ҳақда элчихона расмий сайтида хабар берилган.

«Биз суд мулозимларини очиқ ва шаффоф ўтказилган, Ўзбекистон суд тартиб-қоидаларига асосланган суд жараёни билан қутлаймиз.

Суд қарорида терговчилар томонидан «кўплаб процессуал қонунбузарликлар» содир этилгани ҳам қайд этилган. Келгусида бундай ишлар такрорланмаслиги учун Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини бу қонунбузарликларни кўриб чиқиб, тегишли чоралар кўришга ундайди.

Барча бирга судланувчиларнинг ҳам оқланишига оид бу қарор демократик жамиятда сўз эркинлиги нечоғли муҳим аҳамият касб этишини яна бир карра тасдиқлайди», — дейилади АҚШ элчихона баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг