Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёевнинг АҚШга сафари, Ўзбекистонда зилзила, Эрон ва Исроил уруши, тест синовларидаги янгилик, Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви, мактабга сиғмаётган зангиоталик бола ва бошқа хабарлар

Мирзиёевнинг АҚШга сафари, Ўзбекистонда зилзила, Эрон ва Исроил уруши, тест синовларидаги янгилик, Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви, мактабга сиғмаётган зангиоталик бола ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 10 май куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари санаси маълум бўлди

Вашингтонда давлатимиз раҳбари, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Жамият

Фоторепортаж: халқ билан тўлиб-тошган Халқлар дўстлиги

«Xabar.uz» фотомухбири Фаррух Алиев кеча, 9 май куни янгитдан қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган Халқлар дўстлиги майдонидан фоторепортаж тайёрлади.

Сигирингизнинг паспорти борми?

Чорвасини идентификация қилдирмаган фуқаро жавобгарликка тортилади.

Видео. 9 май куни отилган байрам шоу-салюти

«Наврўз» майдонида тўплар ва салют қурилмалари учун махсус ўт очиш позициялари жиҳозланган бўлиб, артиллерия тизимлари ва ишга тушириш қурилмаларидан жами 42 та салют отилди.

«Ёшлар» телеканали атрофидаги можаро: телеканал манба кўрсатмаган эдими? (видео)

Мақолада «Troll.uz» лойиҳаси асосчиси Умид Ғофуров муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун «Ёшлар» телеканали узр сўраши лозимлиги, акс ҳолда судга бермоқчи экани баён этилган эди.

Энди байрам салютлари бир нечта жойларда отилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ўтказиладиган келгуси байрамларда отиладиган мушакларнинг сифатини ва гўзаллигини, замонавий шаклларда акс этишини халқаро даражага кўтаришни ва отиладиган мушакларнинг сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

Мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Бош прокуратурасига фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш топширилди.

«Дўрмон» ижод уйида бир суткадан бери чироқ йўқ

Бир қарашда унчалик ваҳимали эмасдек туюлади, кўп жойларда чироқ бўлмаслиги табиий ҳолга айланган. Аммо ёзувчилар уйида барибир чироқ ўчмаслиги керак, айниқса, уларда ҳамма нарса ток билан ишласа.

Ҳодиса

Самарқанддаги мактабда фожиа. Мутасаддилар ишдан олинди

71-мактабнинг орқа қисмида жойлашган носоз дарвозаси бутунлай олиб ташланган ва унинг ўрнига ғишт терилган.

Бекободда «Нексия» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолди. Қурбонлар бор

ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бошқарувсиз қолган машина симёғочга бориб урилган.

Чилонзорда номаълум шахслар «иномарка»ни ёқиб юборди (видео)

Машина ўт ўчирувчилар келгунча бутунлай ёниб кетган.

Тошкентда яна ер қимирлади

Бугун, 10 май куни соат 19:11 да Тошкентда яна зилзила кузатилди.

ФВВ бугунги зилзила ҳақида расмий маълумот берди

Маълумотда айтилишича, зилзила Тошкентдан 520 километр жанубий-шарқда, Афғонистонда кузатилган. Магнитуда — 6 балл.

Ҳуқуқ

Афв этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ афв этиш Президент томонидан турли шаклларда амалга оширилади.

Таълим

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида янги институт ташкил этилди

2018/2019 ўқув йилида институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.

Бу йилги тест синовлари қандай тартибда ўтказилиши маълум бўлди

Кўрсатувда эксперт сифатида қатнашган блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз хулосалари билан «Телеграм»даги каналида ўртоқлашди.

Иқтисодиёт

Деҳқон яна куйиб қолмоқда

Деҳқонлар пиёзнинг улгуржи – дала бошидаги нархи ҳозир 300 сўмлигини айтиб беришди. Бу эса деҳқон пиёзни етиштиришга сарфлаган харажатининг ярми тугул учдан бирини ҳам ололмайди дегани. Шунинг учун маҳсулотни ердан қазиб олиш харажатини кўтаролмаган деҳқон уни ҳатто ерда қолдиришга мажбур бўлади.

Технология

Расман: «ZTE» смартфонлар савдосини тўхтатди

Экспертлар фикрича, «ZTE» АҚШ ва Хитой ўртасидаги «янги совуқ уруши»нинг илк қурбонига айланиши мумкин.

Дунё

Эрон ва Исроил бир-бирини бомбардимон қилди, жабрланган Сурия (видео)

Исроил армияси мудофаа вазири матбуот котибининг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати ушбу воқеани «Эроннинг ҳужуми» сифатида кўриб чиқмоқда.

Асад: «Россия дунёни учинчи жаҳон урушидан сақлаб қолди»

«Айнан Россия ҳукуматининг ақлли тадбирлари туфайли яна бир жаҳон урушининг олди олинди», — деган Асад.

Олмаота ва Остонадаги норозиликлар оммавий ҳибслар билан давом этмоқда (видео)

Полиция вакиллари юз берган ҳодисаларга изоҳ бермади, Остонадаги полиция ходимларидан бири изоҳ «кейинроқ бўлиши»ни айтди. Олмаотада полиция ходимлари изоҳ учун ички ишлар департаменти матбуот хизматига мурожаат қилиш лозимлигини айтишди.

Трамп Ким Чен Ин билан қачон ва қаерда учрашишини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашадиган мамлакат номи ва  санасини эълон қилди.

Тавсия қиламиз

Бир муаммо изидан. Зангиоталик болакайни нега мактабга қабул қилишмаяпти?

Шундай кунларнинг бирида ярим кечаси акам маст ҳолатда кириб келди-да, «Эртага мен билан нотариусга борасан-да, иккита қоғозга қўл қўясан, агар қўл қўймасанг, болангни ўлдираман», деб қўрқитди. Очиғи, бу унинг қўлидан келади. У ҳеч нарсадан тап тортмайди. Ўша пайтлар қамоқдан чиққан вақтлари эди. Яккаю-ягона суянчиғим бўлган фарзандимни йўқотишни истамадим.

Тез-тез ер қимирлаши катта зилзила бўлишини англатадими?

Дастлаб 4 май куни магнитудаси 4,3 баллга тенг бўлган зилзила Тошкентдан узоқлиги 143 километр масофада қайд этилган бўлса, кеча, 9 май куни 3 балли ер қимирлаши бутун республикани хавотирга солди. Охирги зилзила бугун, 10 май куни соат 19.10 да содир бўлди. Шукрки бу зилзилаларнинг барчаси беталафот ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг