Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг машҳур Смитсон институти делегацияси Ўзбекистонга келди

АҚШнинг машҳур Смитсон институти делегацияси Ўзбекистонга келди

Фото: «Washington DC»

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонга АҚШнинг Смитсон университети мутахассисларидан иборат делегация ташриф буюрди. Мазкур ташриф доирасида миллий маданий меросимиз ўрганилади ҳамда ўзбек экспертлари билан туризмни ривожлантириш лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашилади.

15 январга қадар делегация вакиллари Маданият, Иқтисодиёт, Ташқи ишлар вазирликларида, Давлат туризм қўмитаси, Хусусий туристик агентликлар ассоциациясида, музей ва таълим муассасаларида учрашувлар ўтказишади. Учрашувларда республика туристик салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган. Унинг мақсади Тошкент ва Хива шаҳарларида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш иборат бўлиб, тадқиқотлар натижаларига кўра ушбу шаҳарларда туризмни янада ривожлантириш борасида институтнинг хулоса ва тавсиялари берилади.

Маълумотларга кўра, Смитсон музейларида Ўзбекистон маданий меросига оид 1500 дан ортиқ ёдгорликлар сақланади.

Маълумот учун қайд этиш керак, Смитсон музейлари «Музейдаги тун» фильми орқали кино ихлосмандларига жуда яхши таниш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг