Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арипов ва Ортиқхўжаев Тошкентда карантин қоидалари ижросини текширди (фото)

Арипов ва Ортиқхўжаев Тошкентда карантин қоидалари ижросини текширди (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қатор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ пойтахт туманларига чиқиб, ҳудудлардаги ҳолатни ўрганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган суратлардан кўриш мумкинки, бош вазир Абдулла Арипов ва пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахсан бу ишга бош-қош бўлишган. 

Ишчи гуруҳ аъзолари шаҳримиздаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларига ташриф буюриб, сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтирувчилар сони ошгани сабаб 18 апрелдан қоидалар кучайтирилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг