Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон орқали муҳожирларни ноқонуний равишда Эронга жўнатган ўзбеклар ҳибсга олинди

Арманистон орқали муҳожирларни ноқонуний равишда Эронга жўнатган ўзбеклар ҳибсга олинди

Фото: «Спутник»

Арманистон миллий хавфсизлик хизмати Эронга трансмиллий жиноий гуруҳ томонидан уюштирилган ноқонуний миграция каналини аниқлади, дея хабар берди «Спутник».

Арманистон хавфсизлик хизмати Арманистон орқали Эронга, сўнгра эса Туркияга муҳожирларни жўнатиб турган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзосини ҳибсга олди, гуруҳнинг яна уч нафар иштирокчиси қидирувга берилган.

2017 йилда Арманистонда ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ 45 та жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчи сифатида 47 кишининг устидан иш очилган — 22 нафари Арманистон фуқароси,  25 нафари хорижлик, етитаси эса қидирувда.

«Миллий хавфсизлик хизмати органлари ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳни аниқладилар. Гуруҳ ноқонуний равишда Арманистон ҳудуди орқали хорижий фуқароларни Эронга, сўнгра Туркияга ўтказган», дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, жиноий ишда етти киши айбланмоқда, улардан тўрт нафари ҳибсга олинган ва учтаси қидирувга берилган. Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Яман фуқароларини Арманистон чегарасидан ноқонуний олиб ўтишга уриниши пайтида қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг