Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда артиллериячи аскарлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Нукусда артиллериячи аскарлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

2018 йилдан эътиборан Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги аралаш таркибдаги ҳарбий қисм аскарлари ўртасида ўн бешдан зиёд йўналиш бўйича ўтказиб келинаётган «Энг илғор мутахассис»  кўрик-танлови орқали ёш мутахассисларнинг касбга бўлган қизиқиши ортмоқда. 

Нукус полигонида гарнизондаги ҳарбий қисмлардан бирининг артиллерия мутахассислари ўртасида ана шундай қўрик-танловнинг биринчи босқичи муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Шиддатли беллашувларда муддатли ҳарбий хизматчилар бир неча ой давомида артиллерия қуролларидан оқилона фойдаланиш ва нишонларни аниқ мўлжалга олиб, йўқ қилиш кўникмаси амалда синалди.

Мусобақа шартидаги кўзда тутилган машқларда аскарлар яккалик ва жамоавий меъёрларни шиддат билан бажариши профессионал кўникма ва бир неча йиллик тажрибага эга бўлган артиллериячиларда ҳам таассурот қолдиргани шубҳасиз.

Жамоа шаъни ва ғалаба учун курашда артиллериячилар «Энг илғор артиллерия мутахассис»  кўрик-танловининг «Стволли артиллерия мутахассиси», «Реактив артиллерия мутахассиси» ҳамда «Миномёт артиллерия мутахассиси» каби номинацияларда қатнашди. Ғолиб ва совриндорлар тегишли тарзда диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шунингдек, ҳарбийча анаъанага айланган «Артиллерия эстафетаси» баҳслари ҳам мазкур ҳарбий қисм ҳаётида оммалашиб бормоқда. Бўлинмалар билан ўтказилаётган ушбу мусобақа аскарлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиб, илғорларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг