Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арзон уйлар сони ошади, сифати яхшиланади

Арзон уйлар сони ошади, сифати яхшиланади

Арзон уй-жойлар қурилишлари 2018 йил ва кейинги йилларда ҳам давом эттирилади

Фото: "Жиззах овози" газетаси

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида аҳолини арзон ва сифатли турар-жой билан таъминлашга алоҳида тўхталиб ўтилган. Хусусан шу кунга қадар ҳам жадал олиб бориб борилаётган уй-жойлар қурилишлари 2018 йил ва кейинги йилларда ҳам давом эттирилади.

Аҳоли, айниқса, ёш оилаларнинг арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2018 йилда бундай уйларни қуриш ҳажми 1,5-2 баробар оширилади. Бу мақсадлар учун 5 триллион 286 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 

Давлат дастури кеча, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастуридан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг